Ўзбекистон ва Мўғулистон бизнес алоқаларини кучайтиришга бел боғлади

    Жорий йил 24 июнда Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсухнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон -Мўғулистон бизнес-форумида иштирок этди.

    Тадбирда икки давлатнинг вазирлик ва идоралари, тармоқ бирлашмалари раҳбарлари ҳамда 150 дан ортиқ йирик компаниялар вакиллари иштирок этди.

    Лазиз Кудратов ўзининг қутлов сўзида Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги чуқур тарихий дўстона ришталар мавжудлиги, икки давлат раҳбарлари томонидан икки томонлама кўп қиррали муносабатларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

    Мамлакатимизда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ортга қайтмас тизимли ислоҳотлар самарадорлиги ҳамда бу борада барча тўсиқларни босқичма-босқич бартараф этиш, иқтисодиётни либераллаштириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, тадбиркорлар учун имкониятларни ҳар томонлама кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар олиб борилаётганлиги алоҳида таъкидланди.

    Маълумот учун: 2023 йилда Мўғулистон ялпи ички маҳсулоти 18,5 миллиард долларни ташкил этди. Шунингдек, 2023 йилда мамлакат иқтисодиёти 7 фоизга яқин кучли ўсишни кўрсатди. Ташқи савдо айланмаси 24,4 миллиард долларга етди. Мўғулистон олтин, кумуш, темир, кўмир, мис, молибден, вольфрам, қалай, никель, рух, шпат каби табиий ресурсларга бой.

    Форум давомида савдо-иқтисодий ўзаро манфаатли шерикликни янада ривожлантиришнинг бир қатор истиқболли йўналишлари белгилаб олинди. Гап тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, тиббиёт, фармацевтика, озиқ-овқат, банк секторини ривожлантириш ва бошқа соҳалар ҳақида боряпти.

    Нодир металлар ва базальтнинг янги конларини биргаликда ўзлаштириш билан биргаликда чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги кластерларини ташкил этиш ва тайёр маҳсулотларни экспортга етказиб бериш каби лойиҳаларнинг истиқболлиги таъкидланди.

    Қўшма лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш ва Мўғулистон компанияларининг Ўзбекистонда қулай фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва барча зарур шарт-шароитларни яратишга тайёрлик билдирилди.

    Ўз навбатида, Мўғулистон Миллий Савдо-саноат палатаси президенти Дашцерен Энхтувшин икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқ, инвестициявий ва саноат кооперациясини ривожлантириш имкониятларини юқори баҳолаб, тадбиркорларни ўзаро ҳамкорликни фаол оширишга ва бу борада энг мураккаб қўшма ташаббуслар бўйича ҳам дадил ҳаракат қилишга чақирди.

    Бизнес-форум дастурига мувофиқ соғлиқни сақлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда қатор икки томонлама келишувлар имзоланди.

    B2B ва G2B форматларида ўтказилган музокараларда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари янги алоқалар ўрнатиш, янги қўшма ташаббусларнинг амалий жиҳатларини ва режаларини муҳокама қилиш имконига эга бўлди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates