Ўзбекистон ва Мўғулистон парламентлараро ҳамкорлигининг истиқболлари кўриб чиқилди

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсух билан учрашув бўлиб ўтди.

    Ташриф доирасида икки мамлакат етакчиларининг олий даражадаги музокаралари очиқ ва ишчан муҳитда бўлиб ўтгани, мулоқотнинг самарали натижалари ҳақида сўз борди. Бу тарихий ташриф икки мамлакат ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.

    Давлат ташрифи давомида имзоланган жами 14 та ҳужжат мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши, Ўзбекистон ва Мўғулистон муносабатлари тарихида янги саҳифа очишга туртки бўлиши айтиб ўтилди.

    Кейинги йилларда икки мамлакат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми изчил ўсиб боряпти. Етакчи компания ва корхоналар ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилаётгани таъкидланди.

    Учрашувда маданият, таълим, туризм соҳаларида фаол алмашинувларнинг йўлга қўйилиши халқларимизни янада бирлаштиришга хизмат қилиши айтиб ўтилди.

    Парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Ўзбекистон – Мўғулистон парламентлари дўстлик гуруҳлари ўртасидаги муносабатларни фаоллаштириш ва парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш таклиф қилинди.

    Муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва Мўғулистон Буюк Давлат Хурали ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни ишлаб чиқиш ва имзолаш масаласи қўллаб-қувватланди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсух Олий Мажлис Сенатининг Фахрий меҳмонлар китобида дастхат ёзиб қолдирди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates