Москва шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллигига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

    Москва шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллигига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

    Ўзбекистон элчихонасида мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллигига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

    Тадбирда эксперт, академик ва илмий доиралар ҳамда Россия оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Конституция ҳар бир давлатнинг суверенитети, унинг давлатчилиги ривожи, фуқароларнинг турмуш тарзи, жамиятдаги ўрнини белгилаб бериши ҳамда мустақил, эркин, тинч ва фаровон ҳаётнинг кафолати, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

    Иштирокчиларга Ўзбекистон илк бор ижтимоий, дунёвий, ҳуқуқий давлат, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият деб белгиланган Конституцияга киритилган ўзгартишлар ҳақида маълумот берилди.

    Шунингдек, мамлакатимиз халқи манфаатларидан келиб чиққан ҳолда иқтисодий, ижтимоий, маданий-маърифий ҳаётнинг турли жабҳаларида амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиликлар хусусида айтиб ўтилди.

    Сўзга чиққанлар янгиланган Конституциянинг асосий ҳуқуқий нормалари инсон ҳуқуқлари ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, унинг ижтимоий ҳимояси ва иқтисодий фаровонлигини таъминлаш кафолатларини мустаҳкамлаганини таъкидладилар.

    Россия эксперт ва илмий доиралари вакиллари, шунингдек, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти, айниқса, қўшни давлатлар билан ҳамкорлик, ўзаро ёрдам, тинчлик ва тотувлик асосида дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates