МТМ тарбияланувчиларида оммавий ўткир диарея қайд этилди

    Боғча таомларидан олинган намуналарда ичак таёқчалари гуруҳига мансуб бактериялар (ИТБГ) аниқланди.

    Ҳолат юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

    Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимига 8-сонли мактабгача таълим ташкилотининг 23 нафар тарбияланувчиси кўнгил айниши, қайт қилиш, ич кетиши, тана ҳароратининг (37-39 0С) кўтарилиши ва томоғида оғриқ шикоятлари билан мурожаат қилишган.

    Шифокорлар кўригидан сўнг улардан 15 нафарига “Ўткир респиратор инфекция. ЎРИ. Функционал диарея” бирламчи ташҳиси қўйилиб, шифохонага ётқизилган. 8 нафарига эса кўрсатилган биринчи тиббий ёрдамдан кейин қониқарли аҳволда (ота-оналари шифохонага ётқизишдан бош тортишган) уйларига рухсат берилган.

    Юзага келган вазиятни жойига чиқиб ўрганиш ва беморларни даволаш ҳамда эпидемияга қарши тадбирларни ўтказишда маҳаллий мутахассисларга амалий ёрдам кўрсатиш учун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманига юборилди.

    Шифохонада бемор болаларга малакали тиббий хизмат кўрсатилган, тегишли лаборатория таҳлиллари учун намуналар олинган. Ўтказилган муолажалардан кейин аҳволи яхшиланган барча беморларга 2 октябрга қадар уйларига рухсат берилган.

    МТТ ичимлик ва оқова сув тизимлари, ошхона анжомлари, ҳаво сўрувчи вентиляция тизими, ҳожатхоналар санитария-гигиена талабларига тўлиқ амал қилинмаётгани аниқланди.
    Бундан ташқари, МТТда фаолият юритаётган ходимлардан, 4 нафари тиббий кўрикдан ўтмаган.

    МТТда таомлари (суткалик намуналар) ва озиқ-овқат маҳсулотлари, ошхона анжомлари ва юзаларидан олинган намуналарда ичак таёқчалари гуруҳига мансуб бактериялар (ИТБГ) аниқланди.

    Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ҳамда келгусида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари орасида овқатдан захарланиш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан Мактабгача таълим вазирлигига хат киритилди.

    2022 йил 30 сентябрдан 8-МТТнинг иш фаолияти йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатилган ҳамда МТТ директорига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

    Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки, республикамиздаги барча таълим муассасалари ва мактабгача таълим ташкилотларидаги санитар-гигиеник ҳолатлар тизимли равишда Санэпидхизмат мутахассислари томонидан ўрганиб борилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates