“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли объектларда қайта тикланувчи энергия манбаларини (кичик қувватли қуёш фотоэлектр станциялари, қуёш сув иситиш қурилмалари ва қуёш панелли ёритгичлар) кенг жорий этиш бўйича тизимли ишлар амалга ошириляпти.
Режага мувофиқ, жорий йил июнь ойида Муборак газни қайта ишлаш заводи объектларида ёқилғи -энергия ресурсларини тежаш учун умумий қуввати 600 кВт қуёш фото электр станциялари, умумий ҳажми 1400 Л қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилиб, ишга туширилди.
Мазкур қайта тикланувчи энергия манбалари томонидан йилига 1,14 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Айни пайтда завод тасарруфидаги объектларнинг маъмурий ҳамда ижтимоий соҳа биноларининг эҳтиёжи учун сарфланаётган электр энергиясининг 30-40 фоизи қуёш фотоэлектр станциялари ҳисобидан қопланяпти, деб хабар беради “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати.