Муддати ўтган дебитор қарздорлик учун қўлланилган 1,7 трлн сўмлик жарималарни ундириш тўхтатилди

    Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши оқибатида қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлаш ва фаолиятини жадал қайта тиклаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 3-февралда PQ-43-son қарори қабул қилинди.

    Қарор билан 2023-йил 1-апрелга қадар ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субектларга жарималар қўлланилиши, шунингдек, мазкур қарор кучга киргунига қадар қўлланилган жарималар ундирилиши тўхтатилди.

    Бунинг натижасида ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субектларга қўлланилган 1,7 трлн сўм миқдоридаги жарималарни ундириш ҳамда 667,5 млрд сўмлик жарималарни қўллаш бўйича кўрилаётган чоралар тўхтатилди.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates