Муфтий Нуриддин Холиқназаров: мусофирнинг дуоси мустажоб, ибодати мақбулдир

    Жанубий Корея сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Сеул марказий масжидида мазкур шаҳарда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган ватандошлар билан учрашди.

    Муфтий ҳазратлари мусофирликда юрган ҳамюртларимизнинг саъй-ҳаракатларига Ҳақ таолонинг Ўзи мададкор бўлиши, ота-она, аҳли оила нафақаси йўлидаги меҳнатлари айни савобли амал экани ва ўзга юртда доимо огоҳ бўлиб яшаш зарурлигини алоҳида таъкидладилар.

    Шунингдек, ҳақиқий мўмин киши она-Ватанига муҳаббатли бўлиши ва уни соғиниб яшаши тўғрисида Ислом манбаларида келган маълумотларни етказдилар.

    Ўз навбатида, Жанубий Кореяда бўлган ватандошларимиз ушбу учрашув учун миннатдорлик билдириб, файзли суҳбат Ватанни соғинган қалбларга таскин бўлгани, айниқса, келгусида илм ўрганиб, тажриба ҳосил қилгач, албатта, юртга қайтиб, жонажон Ватанимиз тараққиёти йўлида хизмат қилишларини билдирдилар.

    Учрашув якунида муфтий ҳазратлари Ҳақ таолодан бутун дунё тинчлиги, халқлар фаровонлиги, ватандошларимизнинг касб-ҳунар ва илм эгаллаш йўлидаги интилишларига қут-барака сўраб дуо қилдилар.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates