Жанубий Корея Конституциявий суди Президентга нисбатан импичментни тасдиқлади

    Жанубий Кореянинг Конституциявий суди жума куни Президент Юн Сок Ёлга нисбатан импичментни тасдиқлаб, уни ўтган йилнинг декабрида қисқа муддатга ҳарбий ҳолат эълон қилгани учун лавозимидан четлатди.

    Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.

    Суд раиси вазифасини бажарувчи Мун Хён Бэ томонидан ўқилган ҳукм дарҳол кучга кирди. Қарорга кўра, мамлакат ҳукумати 60 кун ичида муддатидан олдин президентлик сайловларини ўтказиши керак.

    Нашрнинг таъкидлашича, сайловлар 3 июнь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

    Декабрь ойи ўрталарида мухолифат назоратидаги Миллий ассамблея 3 декабрда ҳарбий ҳолат эълон қилган ва қонунчиларнинг фармонга қарши овоз беришига йўл қўймаслик учун Миллий ассамблеяга қўшин киритганлиги учун Юнни Конституция ва қонунларни бузганликда айблаб, импичмент эълон қилган эди.

    Юн Сок Ёль барча айбловларни рад этди, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    июн, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates