Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган IT​-мактабда қабул жараёни қолдирилиши мумкин

    Таълим 27 июл 2020 26501

    Барчамизга маълумки, Ўзбекистонда коронавирус (COVID​-19) эпидемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида фуқароларимиз, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан ахборот технологиялари соҳаси бўйича бир қатор саволлар ва мурожаатлар келиб тушмоқда.

    Шундан келиб чиқиб, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 27 июль куни ўтказилган брифингда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Матбуот котиби Шерзод Ахматов бугун энг кўп берилаётган саволлар ва мурожаатларга жавоб берди.

    Бу йил Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабда 2020-2021 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари бўладими? Шу мактаб ҳақида кенгроқ маълумот бериб ўтсангиз?

    Бу йил Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабда пандемия сабабли 2020-2021 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари ўтказиш тартибини аниқ белгилаш имконияти бўлмаётганлиги сабабли, бу йилги қабул жараёни кейинги йилга қолдирилиши мумкин!

    Агарда ушбу жараёнда ўзгартиришлар юзага келганда албатта расмий маълумотлар, оммавий ахборот воситалари, расмий веб-сайтимиз орқали маълумотлар тарқатилади.

    Ушбу мактабга тўхталиб ўтадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги қарорига мувофиқ, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди.

    2019 йил декабрь ойида ушбу ўқув даргоҳининг замонавий биноси фойдаланишга топширилди. Айни пайтда математика ва хорижий тиллардан муваффақиятли имтиҳон топширган мактабда 680 нафар ўғил-қиз 5 — 11 синфларда таълим олмоқда.

    Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабга 5-синфдан ўқувчилар қабул қилинади.

    Мактаб математика, информатика, физика ва инглиз тили фанларига ихтисослаштирилган бўлиб таълим ўзбек тилида олиб борилади.

    Мактаби ўқувчиларига ўқув жараёнида олаётган назарий билимларини IT лабараториялардан фойдаланиб амалда синаб кўриш имкониятлари яратилган. Улар мактаб давриданоқ ўзларининг лойиҳаларини ишлаб чиқишлари мумкин. Бундан ташқари, битирувчилар IELTS инглиз тилидан баҳолаш тестларини мактабни ўзида топшириш имкониятларига эга бўлади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates