Муқаддам судланган фуқаро такроран жиноятга қўл урди

    Сўхлик 27 ёшли Н.Р.нинг банк картасидан кимдир 2.720.000 сўм пул маблағини ечиб олади.

    Н.Р. бу ҳақда ариза билан тегишли идроага мурожаат қилади.

    Аниқланишича, мазкур жиноятни Фарғона вилояти, Сўх туманида яшовчи муқаддам ЖКнинг 168-моддаси билан судланган 27 ёшли 24 ёшли Э.М. содир этгани аниқланди.

    Э.М. жабрланувчи Н.Р.га «СМС» хабарнома (сохта ҳавола) юбориб, шахсий маълумотларини қўлга киритади. Сўнг жабрдийданинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олиб, 2.720.000 сўм пулларни ўзининг пластик картасига ўтказиб олади.

    Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б,г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Э.М.инг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б,г» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates