Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат арбоблари, таниқли шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат номояндалари, спортчилар, ҳарбийлар, фаол ёшлар, ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган куннинг 31 йиллиги муносабати ўтказилган “Муқаддасдир Ватан байроғи” мавзусидаги ҳамда “Инсон қадри учун” туркумидаги видеороликлар танлови ғолиблари тақдирланди.
Шунингдек, тадбирда Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар ижро этилиб, ҳарбийлар иштирокида чиқишлар намойиш этилди.
Муножат Мўминова,
“Янги Ўзбекистон” мухбири