Мустаҳкам оила, фаол хотин-қизлар жамият фаровонлигини белгилайди

    Фикр 14 март 2022 5877

    Аёл — жамият кўзгуси, миллат тарбиячиси. Унинг меҳр-муҳаббати келажагимиз эгаларининг жонажон Ватанимиз равнақи ва осойишталиги, халқимиз фаровонлиги йўлида садоқат билан хизмат қиладиган баркамол инсонлар сифатида вояга етишида муҳим омил ҳисобланади.

    Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби улуғ аждодларимиз, маърифатпарвар жадид боболаримиз ҳам оиланинг тинч, мустаҳкам ва фаровон бўлишида, фарзандлар тарбиясида аёлнинг ўрни ва таъсири беқиёс эканини алоҳида таъкидлаганлар.

    Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек, ҳар қандай жамият ва давлатнинг қай даражада халқпарвар ҳамда адолатли экани унинг хотин-қизларга бўлган му-носабати ва ғамхўрлиги билан белгиланади. Шу маънода, сўнгги пайтларда Ўзбе-кистонда хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, улар-нинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгиланиб, кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жорий йил март ойининг бошида ушбу соҳада иккита тарихий фармон қабул қилингани ҳам шундан далолат беради.

    Маълумки, мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 50 фоизини хотин-қизлар ташкил қилади. Аёлларнинг барча соҳалардаги самарали меҳнати, айниқса, фарзандлар тарбияси, жамият ва оила ҳаётидаги улкан хизматларини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди.

    Ўтган давр мобайнида мамлакатимиз иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши ҳамда бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўма-клашиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш соҳаларида кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, аёл қадри, инсон қадри улуғланган юртда тинчлик ва фаровонлик, аҳиллик ва барака, албатта, барқарор бўлади.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 7 мартда қабул қилинган “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш борасида туб бурилиш даври бошланганидан далолат беради.

    Гендер тенглик: аёллар ҳар жабҳада фаол

    Айни вақтда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизларга яратиб берилаётган улкан имконият ва шароитлар туфайли аёлларимиз давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этмоқда, уларнинг мавқеи тобора ортиб бормоқда. Юртимизда амалга оширилаётган давлат сиёсати хотин-қизларимизга чинакам бахтли яшаши, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, интеллектуал ва маънавий юксалиши, касбий ҳамда оилавий мажбуриятларни ҳамоҳанг тарзда бажариши учун кенг имкониятлар яратмоқда.

    Давлат ҳокимиятининг олий органларида, шунингдек, шаҳар, туман ҳокими, ва-зир, элчи каби масъулиятли лавозимларга аёлларнинг тайинланаётгани ҳам уларга бўлган ишончнинг ортиб бораётганидан далолат беради.

    Бугун мамлакатимиз ҳаётига дахлдор бўлган қарорларни қабул қилиш жараёнида хотин-қизларнинг иштироки сезиларли даражада ортди. Натижада уларнинг бошқарув соҳаларидаги улуши 33 фоизга, тадбиркорлик соҳасида 35 фоизга, сиёсий партияларда 44 фоизга, олий таълимда 46 фоизга етди.

    Барча вазирлик ва идораларда гендер тенглик масалалари бўйича маслаҳат кен-гашлари йўлга қўйилиши ҳам мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида аёллар фаолли-гини оширишга хизмат қилади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳаларда хотин-қизлар ҳамда эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш мақсадида 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси қабул қилинди. Мамлакатимизда қабул қилинаётган ҳар бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини гендер ҳуқуқий экс-пертизасидан ўтказиш йўлга қўйилди.

    Жамият ва давлат ҳаётида фаол бўлган, ташаббус кўрсатган аёллар билан бир қаторда фарзандларини баркамол инсонлар этиб вояга етказган аёлларга, жумла-дан, уй бекаларига ҳам бериладиган “Мўътабар аёл” кўкрак нишони таъсис этил-ди. Ўтган давр мобайнида минг нафардан ортиқ фаол аёл ана шу кўкрак нишони билан тақдирланди. Мукофотланганларга ҳавас қилиб, уларнинг изидан бораётган хотин-қизлар сони ортди. Ҳавас ва иштиёқ уларга куч-қувват, катта руҳ бермоқда.

    Мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор туфайли ҳар бир соҳада улар-нинг ўрни, улуши ортиб бормоқда. Қўлга киритилаётган ютуқлар, эришилаётган ғалабалар — ана шу эътибор маҳсули. 2019 йилдан Зулфия номидаги Давлат му-кофотининг ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан икки нафардан талабгорга берилиши, мукофот соҳиблари тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш имтиҳонларисиз давлат грантлари асосида ўқишга қабул қилиниши ҳам ёшларга бўлган юксак эътибор намунасидир.

    Юртимизда хотин-қизларни илм-фан соҳасига жалб қилиш борасида сезиларли натижаларга эришилди. Шу боис, хотин-қизлар илм-фан тараққиётининг барча соҳалари ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

    Бугунги кунда республикамизда 6 нафар академик, 700 нафардан зиёд фан док-тори, 4780 нафар фан номзоди, 200 нафарга яқин фалсафа доктори (PhD) дара-жасига эга бўлган олима аёллар фан тармоқларининг турли соҳаларида илмий фаолият олиб бормоқда. Дунёнинг нуфузли давраларида ўзбек олималари сўз ол-моқда, салоҳияти тилга тушмоқда.

    Халқимизда “Кенгашли тўй тарқамас”, деган ҳикматли нақл бор. Бугун мамла-катимизда хотин-қизлар муаммоларини ҳал этишда ҳам кенгашиб иш кўриш та-мойилига амал қилинмоқда. Гап шундаки, энди мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча меҳнат жамоаларида хотин-қизлар муаммоларига самарали ечим топиш учун “Аёллар кенгашлари” тузилади.

    Бу тизим ҳам ҳаётий эҳтиёж туфайли ишлаб чиқилган. Боиси, ҳар қандай меҳнат жамоасида турли кўринишдаги муаммолар учраши табиий. Айниқса, аёлларимиз ўз муаммоларини очиқ айтишга истиҳола қилади. “Аёллар кенгашлари” ана шундай муаммоларни ечишга, бир сўз билан айтганда, аёлларимизни ҳар томон-лама қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

    Хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини янада ошириш мақса-дида Президентимиз жорий йил 1 март куни “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

    Ушбу муҳим ҳужжат билан хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси, жойларда эса ҳудудий комиссиялар ташкил этилди.

    Фармонда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилди.

    Мамлакатимиз тарихида илк маротаба оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат бошқаруви органи — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.

    Алоҳида давлат идораси ташкил этилиши ва унга Ҳукумат раҳбари ўринбосари раислик қилиши хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни рози қилиш йўлидаги ишларни янги Ўзбекистон тараққиётида замонавий ёндашу-влар асосида самарали ва манзилли амалга ошириш имконини беради.

    Фармонга асосан, маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли лавозими таъсис этилди ҳамда унга очиқ танловлар асосида ҳар томонлама муносиб номзодларни ишга қабул қилиш тартиби жорий қилинди.

    Эндиликда қарийб 9 минг 300 дан ортиқ билимдон, жонкуяр фаол аёллар ­оилавий муносабатларни яхшилаш, низоли вазиятлар, ажралишлар, эрта ни-коҳларнинг олдини олиш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси, ушбу хайрли ва эзгу ишларга, шу жум-ладан, кўпни кўрган онахонларимизни кенг жалб этиш бўйича доимий ва манзил-ли ишларни олиб боради.

    Муҳим ташаббуслардан яна бири — хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳаларидаги қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан тизимли назоратни ўрнатиш мақсадида Бош прокуратурада алоҳида бошқарма ташкил этилмоқда.

    Хотин-қизларни молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган махсус жамғарма ташкил этилиб, давлат бюджетидан ҳар йили 300 миллиард сўм маблағ ажратиш йўлга қўйилди. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилди.

    Давлатимиз раҳбари яқинда Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқида донишмандларнинг “Битта қиз болани ўқитсангиз — бутун оилани ўқитган бўласиз”, деган доно гапини тилга олиб, уларни замонавий билим ва касб-ҳунарларга ўқитиш орқали жамиятда ва оиласида муносиб ўрнини топиши учун бошланган ишлар бундан кейин ҳам изчил давом эттирилишини алоҳида таъкидлаган эди. Мазкур фармонда ушбу йўналишдаги устувор вазифалар белгилаб берилди.

    Айниқса, бу борада 2022-2026 йилларга мўлжалланган Хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш миллий дастури қабул қилинганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Шунга асосан, олий таълим муассасалари, техникум ва коллежларда, сиртқи ва кечки таълимда ўқиётган хотин-қизларнинг контракт пулларини тўлаш учун 7 йилга фоизсиз кредит бериш, давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловлари тўлиқ давлат бюджетидан қоплаб берилиши тартиби жорий қилинмоқда.

    Шунингдек, эндиликда хорижий олий таълим муассасаларига бакалавриат учун — 50 нафар, магистратура учун — 10 нафар хотин-қизларга ҳар ўқув йилида “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали қўшимча грантлар ажратилади. Қолаверса, ҳар йили 2 100 нафар ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг таълим кон-трактлари маҳаллий бюджетдан тўлаб берилиши, докторантура йўналишида хотин-қизлар учун 300 тадан мақсадли квота ажратилиши ҳам белгиланди.

    Очиғи, хотин-қизларнинг илм олишини рағбатлантириш ва уларга кўмак бериш мақсадида жорий этилаётган бундай имтиёзлар шу пайтгача мамлакатимиз тари-хида кузатилмаган. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, дунёнинг қайси давлатида аёлларга бу каби имтиёз ва эътибор қаратилмоқда?

    Мустаҳкам оила – жамият пойдевори

    Юртимизда “Фаровон оила — жамият равнақининг асоси” деган концептуал ғо-яни ижтимоий ҳаётга изчил татбиқ этиш, оила институтини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, бу жараёнда давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқароларнинг яқин ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасида оила институтини му-стаҳкамлаш концепцияси қабул қилинди. 15 май — Халқаро оила кунини ҳар йили республикамизда кенг нишонлаш бўйича манзилли тадбирларни амалга ошириш анъанага айланди.

    Умумтаълим мактабларида “Оиладаги зўравонликнинг олдини олиш кунла-ри”ни ўтказиш ва ўқувчиларга оилада зўравонликнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунча беришга мўлжалланган тадбирларни ташкил этиш белгилангани амалда катта натижалар бериши шубҳасиз. Шу билан бир қаторда, оилалар му-стаҳкамлигини таъминлашга қаратилган 50 дан ортиқ фундаментал, илмий ва инновацион лойиҳалар амалга оширилди.

    Оила — муқаддас даргоҳ. Шубҳасиз, бу даргоҳнинг мустаҳкам бунёд этилиши оила қураётган ёшларга боғлиқ. Шу маънода, барча туман ва шаҳарларда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари ташкил этилиб, шу кунга қадар 100 мингга яқин никоҳланувчи ёш оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича бепул ўқитил-ди.

    Яна бир янгилик “Aziz-ayol.uz” ягона интерактив миллий платформаси ишга ту-ширилиши бўлди. Платформа хотин-қизлар ҳуқуқий маданиятини, ижтимоий фаоллигини оширишга, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга йўналтирилган бўлиб, хотин-қизларга боғлиқ статистик маълумотлар жамланади.

    Хотин-қизларнинг оғирини енгил қилиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш – олий мақсад

    Сўнгги пайтларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан маҳаллаларда аҳоли, шу жумладан, хотин-қизлар билан мулоқот олиб боришнинг мутлақо янгича тизими йўлга қўйилди. Шу асосда шаҳар ва қишлоқларда уйма-уй юриб, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш, улардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш тажрибаси шаклланди. Ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ва хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишини таъминлаш мақсадида жаҳон тажрибасида ўхшаши бўлмаган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан ишлаш тизими жорий этилди. Мазкур тизим шарофати билан минглаб оилаларнинг аҳволи ижобий томонга ўзгарди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга кўмак берилди. Имтиёзли кредит ва субсидиялар орқали юртдошларимиз ўз тадбиркорлигини йўлга қўйди, иш билан бандлиги таъминланди.

    Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси ташкил этилди ва бугунги кунда ушбу тузилма самарали фаолият юритиб келмоқда. “Инсон қадри учун” тамойилининг ёрқин ифодаси бўлган ушбу ноёб тизим орқали 2021 йилда 900 мингга яқин хотин-қизга ижтимоий-иқтисодий, тиббий, ҳуқуқий ва психологик кўмак берилди. Ушбу тадбирларни молиялаштириш учун 2 триллион сўмга яқин маблағ йўналтирилди. Ёлғиз оналарнинг фарзандларини давлат боғчаларига имтиёзли навбат асосида қабул қилиш тартиби белгиланди.

    Шу жумладан, 18 минг аёлга уй-жой харид қилиши учун 400 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилгани уларга муносиб шароитлар яратиб бериш борасидаги ислоҳотларнинг юксак намунаси бўлди.

    Энг муҳими, жорий йил 7 мартда қабул қилинган Президент фармонида бу борада муҳим чора-тадбирларни тизимли давом эттириш белгиланган. Жумладан, 2022 йилда ипотека кредитлари бўйича ажратиладиган субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтирилади. Биргина мана шу тадбирнинг ўзи муҳтож аёлларни 12 мингта уй-жой билан таъминлаш имконини беради.

    Хотин-қизларнинг олий таълим олиш имкониятлари кенгайтирилиб, олий ўқув юртларига қабул қилишда эҳтиёжманд оилаларнинг қизлари учун алоҳида грантлар жорий этилди. Хусусан, 2020 йилда бундай оилалардаги 950 нафар, 2021 йилда эса 2030 нафар хотин-қиз олий таълим муассасаларига грант асосида ўқишга қабул қилинди.

    Бундай саъй-ҳаракатлар натижасида айни пайтда олий ўқув юртларида таҳсил олаётган қизларимизнинг сони 400 минг нафардан ошди. Шу ўринда қиёслаш учун бир мисол: бундан олти йил муқаддам ушбу рақам 110 минг нафарни ташкил қилар эди.

    Ўтган йилдан бошлаб базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасига қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат олий таълим муассасалари ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилди.

    Хотин-қизларнинг мурожаатлари бўйича Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ҳузурида куну тун фаолият юритадиган қисқа рақамли “1211 — Ишонч телефони” хизмати йўлга қўйилгани хотин-қизларнинг мурожаатлари қонуний ҳал этилишига имкон яратди. Бунинг натижасида шу кунгача 100 мингга яқин мурожаатлар ўз ечимини топди. Жумладан, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, 5,6 мингдан ортиқ хотин-қизнинг уй-жой тўлови бошланғич бадали тўлаб берилди, ногиронлиги бўлган 20 мингга яқин аёлга ногиронлик аравачаси, эшитиш мосла-малари ва ­бошқа реабилитация воситалари беғараз тақдим этилди, 18 мингга яқин хотин-қизга оилавий ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар ажратилди, 500 нафар хотин-қизнинг жарроҳлик амалиёти харажатлари тўлаб берилди.

    Ҳар бир аёл – жамият ва давлат ҳимоясида

    Аёл — нафис хилқат. У чексиз меҳр-муҳаббатга муносиб. Меҳр аёлни яшнатади, яшартиради. Аёл бахтли бўлса, табиийки, оилада ҳам, жамиятда ҳам соғлом руҳият устувор бўлади. Шу боис, юртимизда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш масалалари бўйича мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилмоқда.

    Сўнгги пайтларда Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимида хотин-қизлар масалалари бўйича алоҳида бўлим, шунингдек, жойлардаги ички ишлар органларида хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор ҳамда психолог лавозимлари жорий этилгани уларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганининг далилидир. Шунингдек, Адлия вазирлиги томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга йўналтирилган онлайн ўқув курслари тизими ишлаб чиқилиб, алоҳида электрон платформа яратилди.

    Нозик жинс вакилларига нисбатан тазйиқ ёки зўравонлик содир этган шахсларга нисбатан тегишли жавобгарлик белгиланди. Тазйиқ ва зўравонликдан жабр чеккан хотин-қизларга давлат ҳимоясини кафолатловчи “ҳимоя ордери”ни бериш тартиби йўлга қўйилди. Биргина ана шу усул ёрдамида 2020-2021 йилларда зўравонликдан жабр кўрган 60 мингга яқин хотин-қиз давлат ҳимояси билан таъминланди. Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ва психологик қўллаб-қувватлаш тизими йўлга қўйилгани ҳам амалда яхши самара бермоқда.

    Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича олиб борилаётган одилона сиёсатнинг ёрқин тимсоли сифатида “Меҳр” операциялари амалга оширилди. Мазкур тадбирлар доирасида дунёдаги уруш ўчоқлари ва нотинч ўлкалардан 500 нафардан зиёд хотин-қиз ва болалар юртимизга олиб келиниб, улар учун зарурий шароитлар яратиб берилди.

    Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш йўлида

    Мамлакатимизда бундан буён тадбиркорлик соҳасида хотин-қизлар сонини кўпайтиришга жиддий эътибор қаратилади. Шу мақсадда Президент фармонида Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурини кенг миқёсда қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланиб, унинг молиявий манбаси ҳам аниқ кўрсатиб берилди. Жумладан, хотин-қизларнинг бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш учун биргина 2022 йилда қўшимча 1 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилган.

    Мазкур дастур доирасида ажратилаётган маблағларнинг 4 триллион сўми эса тадбиркорлик ҳамда даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва ишини кенгайтириш истагини билдирган хотин-қизларга йўналтирилади. Қолаверса, эндигина тадбиркорликка қўл ураётган хотин-қизларга ажратилаётган субсидия миқдори 7 миллион сўмдан 10 миллион сўмга оширилади.

    Яна бир муҳим ислоҳот шуки, 2022-2024 йилларга мўлжалланган “Бизнес аёл-лар” дастури қабул қилиниб, унинг доирасидаги лойиҳалар учун 8 триллион сўм маблағ ажратилади. Бу дастур хотин-қизларни тадбиркорликка янада кенгроқ жалб қилиш, уларнинг бизнес фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун инвестициялар киритиш ва экспортни рағбатлантириш сингари мақсадларга хизмат қилади.

    Хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиши, тадбиркорлик ғояларини рўёбга чиқаришида ёрдам бериш, оғир иқтисодий аҳволга тушиб қолган аёлларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга тайёрлаш ва ишга жойлаштиришга кўмаклашиш мақсадида Республика ва ҳудудий хотин-қизлар тадбиркорлик мар-казлари ҳам ташкил этилди.

    Қишлоқ жойларида вақтинча ишсиз аёллар ва умумтаълим мактаблари бити-рувчиларини тадбиркорликка йўналтириш, уларнинг молиявий саводхонлигини ошириш учун онлайн “Biznes klinikalar” фаолияти йўлга қўйилди.

    2021 йилдан бошлаб хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш ишла-рининг самарадорлигини ошириш мақсадида Халқ банкининг республика, вилоят ва туман (шаҳар) тузилмаларида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосар лавозимлари жорий этилди. Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш ҳамда улар учун иш ўринларини яратишга қаратилган бизнес лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида 6 ойлик имтиёзли давр билан кредитлар ажратиш амалиёти йўлга қўйилди.

    Айни пайтда, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жамиятда тадбиркор аёллар улушини 25 фоиздан 40 фоизга етказиш бўйича 2022–2024 йилларга мўлжалланган алоҳида дастур ишлаб чиқилмоқда. Ушбу ишларнинг қамровини янада кенгайтириш мақсадида ҳар бир банкда раиснинг бир нафар аёл ўринбосари фаолият кўрсатиши, шунингдек, Халқ банки, Агробанк ва Микрокредитбанкда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида тузилмаларни ташкил этиш белгиланди.

    Олима аёллар сафи янада кенгаяди

    Фаол хотин-қизлар билан тизимли ишлаш, уларни раҳбарликка тайёрлаш мақсадида таълим муассасаларида иқтидорли қизлар захираси яратилди. Охирги уч йилда иқтидорли талабаларга бериладиган Президент давлат стипендияси ва бошқа махсус стипендияларнинг 48 фоизи хотин-қизлар ҳиссасига тўғри келмоқда.

    Ҳозирги кунда республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хотин-қизлар сони қарийб 365 мингга етиб, жами талабалар сонига нисбатан 47 фоизни ташкил этмоқда. Магистратура босқичида ўқишини давом эттирган талаба-қизлар сони йилдан-йилга ошиб, 2019 йилдаги 4488 дан 2021 йилга келиб 13 минг 600 га етди. Жорий йилда олий таълим тизимида илмий-тадқиқот ишлари билан шуғул-ланаётган хотин-қизлар сони 2,4 мингдан ошди. Жумладан, уларнинг 1300 нафардан ортиғи фан доктори (DSc), 1100 нафардан зиёди эса фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш бўйича илмий фаолият олиб бормоқда.

    Президентимизнинг саъй-ҳаракатлари натижасида жамиятимизда олима аёллар улушини сезиларли ошириш учун янги имкониятларни яратиш ишлари амалга оширилмоқда. Бу борада жорий йилдан бошлаб докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратиш режалаштирилди.

    Бу ишларни тизимли равишда ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш мақсадида, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузурида “Олима аёллар жамияти” тузи-либ, унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили 50 миллиард сўм маблағ ажратилади. Ушбу жамият мамлакатимизда ва хорижда илм-фан соҳасида катта ютуқларга эришаётган олима аёлларимизни жипслаштириб, уларнинг ўз би-лим ва заковатини кенгроқ намоён қилиши учун ўзига хос парвоз майдонига ай-ланишига шубҳа йўқ.

    Ўзбекистонда яна бир эзгу ташаббус — “Оқила аёллар” ҳаракатига асос солин-моқда. Президентимиз ушбу барча ҳудудларда жамоатчилик, авва-ло, ёшлар ўртасида катта обрў-эътиборга эга бўлган аёлларни ўз сафида бирлаштирган бу эзгу ҳаракат том маънода жамиятимизнинг овозига, маҳалланинг виждонига айланишига ишонч билдирди.

    Дарҳақиқат, бу янги ҳаракат, ҳеч шубҳасиз, жамиятимизда миллий руҳ юкса-лиши, бунёдкорлик, аҳиллик, бағрикенглик тамойиллари мустаҳкам шаклланиши, ўзаро меҳр-муҳаббат ҳисси қадрланишига кенгроқ йўл очади. Бундай тамойиллар ва қадриятлар бор жойда эса, албатта, барака бўлади, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик мустаҳкам қарор топади.

    Истиқболдаги устувор вазифалар

    Давлатимиз раҳбари томонидан жамиятимизда оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича белгилаб берилган давлат сиёсати-нинг ижросини таъминлаш жуда катта масъулият ва сафарбарлик талаб қилиши сир эмас. Ана шу вазифаларнинг тизимли ва самарали ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси таркибида Бош вазир ўринбосари — Оила ва хо-тинқизлар давлат қўмитаси ташкил қилингани муҳим воқеа бўлди.

    Бу борада дастлаб янги ташкил этилган қўмитанинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларини, шунингдек, 9,5 мингга яқин маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари лавозимларини очиқ танлов асосида юқори билим ва тажрибага эга фидойи ва садоқатли, ташаббускор кадрлар билан тўлдириш муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга, қўмита ҳамда унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва идоравий-меъёрий ҳужжатлар мажмуи ҳам ишлаб чиқилиб, изчил рўёбга чиқарилади.

    Фармонда белгиланган 5 та устувор вазифа ижросини таъминлаш мақсадида қўмитанинг барча бўғинларида манзилли чора-тадбирларни изчил амалга оши-ришга йўналтирилган “Йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилади.

    Ушбу дастуруламал ҳужжатларда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бир неча йўналишларда тадбирларнинг манзиллилиги ва натижадорлигини ошириш чоралари кўрилади.

    Бугунги кунда миллий ва оилавий қадриятларимизнинг асосини ташкил этадиган вафо ва садоқат, меҳрибонлик, ҳалоллик, ростгўйлик, ибо-ҳаё, поклик, сабр, шукроналик, илмга интилиш каби фазилатларни тарғиб қилиш, уларни ёшлари-миз онгига сингдириш ҳар қачонгидан долзарб аҳамият касб этади.

    Юртимизда “Аёл бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади”, деган эзгу ғояни ҳаёти-мизнинг кундалик қоидасига айлантириш, опа-сингилларимиз, қизларимиз, мўътабар оналаримизга муносиб шароит яратиб бериш “Инсон қадри учун” тамойилининг амалдаги ифодаси ҳисобланади.

    Бу борада янги ташкил этилган қўмита мутасадди вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар билан биргаликда муҳтарам Президентимиз томонидан белгилаб бе-рилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, азиз опа-сингилларимиз, онала-римизнинг ҳаётдан рози бўлиб, шукроналик билан яшаши учун барча имконият-ларни ишга солади.

    Зеро, бугунги фаровон ҳаётимиз ҳам, ёруғ келажагимиз ҳам, аввало, оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган аёлларга боғлиқдир.

    Зулайҳо Маҳкамова,

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари

    Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates