Тошкентда 30 ёшгача бўлган 1 000 нафар қиз SMM соҳасида бепул ўқитилади

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан узоқ кутилган «Тошкент ёшларни севади» анъанавий лойиҳасига старт берилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида 1 000 нафар қиз SMM соҳасида бепул ўқитилади.

    Маълум қилинишича, лойиҳанинг бу йилги мавсуми мутлақо бошқача ва ўзига хос бўлиши кутилмоқда.

    Айниқса, жорий мавсумда қизларнинг замонавий касбларни ўрганишлари учун бепул SMM дарслари йўлга қўйилишидан тортиб, жуда кўплаб амалий ташаббуслар илгари сурилмоқда.

    Шунингдек, пойтахт қизларини замонавий касбларга ўқитиб, бандлигини таъминлаш ва энг асосийси, уларни даромадли қилиш мақсадида Тошкентда истиқомат қилувчи 30 ёшгача бўлган 1 000 нафар қиз «Тошкент ёшларни севади» лойиҳаси доирасида SMM соҳасига мутлақо бепул ўқитилади.

    Бунда қизлар ўзларининг яшаш ҳудудига яқин бўлган ўқув марказида:

    • ижтимоий тармоқларни юритиш;
    • таргетинг ва мақсадли аудитория таҳлили;
    • график контент яратиш;
    • копирайтинг;
    • мобилография
    • B2B сотувлар;
    • шахсий бренд;
    • портфолио яратиш ва бошқа билимларни оффлайн тарзда ўрганишади.

    Шунинг билан бирга, Тошкент шаҳар ҳокимлиги қизларни «Тошкент ёшларни севади» ойлиги доирасида йўлга қўйилаётган ушбу имкониятдан унумли фойдаланишга, SMM‘ни ўрганишга ва копирайтер, контент менежер, мобилограф, виртуал ёрдамчи, SMM мутахассиси, таргетолог сифатида уйда ҳам даромад топишга даъват этмоқда.

    Ушбу тадбиркорлик йўналишида хотин-қизлар онлайн кийим дўкони очиши, онлайн курслар яратиши ёки ўз блогини юргизиб, бизнесни ривожлантиришлари мумкин!

    Рўйхатдан ўтиш 25 октябргача амалга оширилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates