Мьянмада сув тошқини қурбонлари сони 113 нафарга етди

    Мьянмада “Яги” супер тўфони туфайли юз берган сув тошқини оқибатида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.

    Бу ҳақда республика Давлат маъмурий кенгаши расмий вакили Зо Мин Тун маълум қилди.

    “Мамлакат бўйлаб юз берган сув тошқини оқибатида 113 киши ҳалок бўлди, 64 киши бедарак йўқолди ва 14 киши жароҳатланди”, деди у.

    Мьянма расмийларига кўра, аҳоли пунктларини сув босиши оқибатида 320 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди. Қутқарув хизматлари бедарак йўқолганларни қидиришда давом этмоқда, деб хабар беради report.az.

    Аввалроқ Мьянмада 74 киши сув тошқини қурбони бўлгани хабар қилинганди.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates