22 апр 2025
19:38

    Мьянмада яна зилзила содир бўлди

    Мьянманинг Мандалай шаҳридан 60 километр шимолда 5,2 магнитудали зилзила юз берди.

    Бу ҳақда Таиланд метеорология департаменти маълум қилди.

    Зилзила 14:58 да қайд этилган, манба 10 километр чуқурликда жойлашган.

    Эслатиб ўтамиз, 28 март куни Мьянмада 7,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлган, ер силкинишлари беш қўшни давлатда ҳам сезилган. Охирги маълумотларга кўра, 3600 киши қурбон бўлди, 5 мингдан ортиқ киши жароҳатланди, деб хабар беради report.az.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech