Солиқ тўловчилар шахсий кабинети орқали «ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш» интерактив хизматидан фойдаланган ҳолда «Ўз ҳолатимни текшириш» ойнасига кириб фаолиятидаги камчиликларни аниқлаб, уларни ўз вақтида бартараф этиш имконига эга бўлди.
Бу ҳақда солиқ тўловчилар шахсий кабинетига хабарнома юборилди.
Камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш – солиқ текширувлари ўтказиш, солиқ хавфининг юқори даражасига тушиш, ҚҚС гувоҳномасини бекор қилиниши ёки вақтинча тўхтатилишининг олдини олади.