Наманган давлат чет тиллар институтида “Конституция — бахтимиз қомуси” тадбири ўтказилди

    Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институтида тадбир ташкил этилди.

    Институт ректори Р.Каримов сана муносабати билан барчани табриклаб, бош қонунимизда инсон қадри, ёшлар таълимига қаратилган эътибор борасида сўз юритди. Тадбирга вилоят ва тумандаги нуфузли ташкилот вакиллари ҳамда таниқли эстрада хонандалари таклиф этилди.

    Турли бадиий чиқишлар: ватан, конституция мавзусидаги шеърлар, миллий куй-қўшиқ ва рақслар барчага манзур бўлди. Шунингдек, тадбирда тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди.

    Институт ижтимоий ҳаётида фаоллик кўрсатган ёшлар, турли кўрик-танлов ва спорт мусобақалари ғолиблари диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланди, дейилади институт ахборот хизмати хабарида.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates