Тадбир давомида институт ректори в.в.б, профессор Эргашев Ойбек Каримович сўзга чиқиб, жамоамизнинг фидокорона меҳнатини эътироф этди. У келгуси йил учун режалаштирилган улкан мақсадлар ҳақида ҳам фикрларини баён қилди.
Тадбир давомида вилоятимизнинг санъат усталари томонидан тақдим этилган ранг-баранг байрам концерти барчанинг қалбини жўшқин ҳислар билан тўлдирди. Куй-қўшиқлар, дилтортар мусиқалар ва ижродаги бетакрор маҳорат тадбирга алоҳида файз ва мазмун киритди.
Мазкур маросим нафақат ўтган йилнинг унутилмас натижаларини шарафлаш, балки янги йилда янги марралар сари қадам ташлаш учун куч ва ишонч бахш этди. Ушбу тадбир барчага бир маъно мужассам этди: меҳнат қилинган жойда муваффақият албатта бўлади! 2025 йил бизни янада улкан режалар билан кутиб олмоқда. Институтимиз барчанинг орзу ва интилишларига қанот бағишлаш учун доимо тайёр!