“Президент юз фоиз жиддий”, деди нашр манбаларидан бири Трампнинг Гренландия ва Панама каналига муносабатини баҳолаб.
Иккинчи суҳбатдошнинг сўзларига кўра, сайланган президент “ўсмаган империялар қулашни бошлайди” деб ҳисоблайди. Газета манбасининг қўшимча қилишича, Трампнинг ўзи ҳам қитъада экспансияни амалга оширган ва АҚШ ҳудудининг кенгайишига ҳисса қўшган собиқ Америка президентларини “маъқуллайди”.
Нашр таъкидлаганидек, Гренландиянинг АҚШга эҳтимолий қўшилиши мамлакат тарихидаги энг йирик харидга айланиши мумкин. Бу битим XIX асрда Франциядан Луизиана ва Россиядан Аляскани сотиб олишдан кўра кўламдор бўлади, деб хабар беради ria.ru.