Қуёшга рекорд масофага яқинлашган NASA зонди алоқага чиқди

    Зонднинг барча тизимлари нормал ишламоқда.

    24 декабрь куни Қуёшга рекорд масофада яқинлашган Parker Solar Probe сайёралараро станцияси Ер билан алоқага чиқди. Бу ҳақда АҚШ Миллий аэронавтика ва коинот бошқармаси (NASA) хабар берди.

    “Parker Solar Probe уйига қўнғироқ қилди! 24 декабрь куни у Қуёш юзасидан 6,1 миллион километр узоқликда ўтиб кетганидан сўнг – юлдузга амалга оширилган энг яқин парвоздан кейин – биз зонддан унинг ҳолати яхши эканлигини тасдиқловчи сигнал олдик”, дейилади NASAнинг Хдаги хабарида.

    Департамент веб-сайтида зонднинг барча тизимлари нормал ишлаётганлиги қайд этилди. Мэриленд штатидаги Жонс Хопкинс университети амалий физика лабораториясидаги станция операторлари станциядан сигнални маҳаллий вақт билан 27 декабрь ярим тунда қабул қилишди. Зонд 1 январь куни унинг ҳолати ҳақидаги батафсил телеметрия маълумотларини Ерга етказиши кутилмоқда ва шу ойнинг охирига келиб у Қуёш атрофида учиб ўтиш вақтида тўпланган илмий маълумотларни узатишни бошлайди, деб хабар беради tass.ru.

    Олимлар тўпланган маълумотлар қуёш тожидаги моддаларнинг қизиши, қуёш шамолларининг пайдо бўлиши жараёнларини яхшироқ тушунишга ва “юқори энергияли қуёш зарралари ёруғлик тезлигига яқин тезликни қандай юзага келтиришини аниқлашга” имкон беради, деб умид қилмоқда. “Қуёш тожи орқали ўтган аввалги парвозлар олимларга қуёш шамоли тузилмалари қандай ҳосил бўлишини ва қуёш атмосферасининг (тожлари) ташқи чегараларини аниқлашга ёрдам берди", дейилади департамент хабарида.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates