У яратган уй лойиҳалари, замонавий жисмларнинг 3D моделлари айни пайтгача АҚШ, Россия, Қозоғистон сингари чет давлатларга сотилган. Доимий фаолият ва тинимсиз изланиш натижасида у ойига ўртача 500 АҚШ доллари миқдорида даромад топмоқда.
Лойиҳаларни тайёрлаш иш кўламига қараб, бир кундан - етти кунгача вақтни талаб этади. Германия ва Япония билан ҳамкорликни йўлга қўйган иқтидор соҳиби “United IT Clubs” компаниясида ўзи каби йигирмадан зиёд ёшлар билан биргаликда малакаю маҳоратини тобламоқда.
Қаҳрамонимиз шу йўналишда ўқув курси ҳам очган. Хориж буюртмаларини онлайн тарзда қабул қилади. Албатта, буларнинг барчасини таълим жараёнларидан ажралмаган ҳолда олиб бормоқда ва тенгдошларини ҳам қизиқтирмоқда.