Наманган шаҳридаги истироҳат боғида 12 ёшли бола бош қисмидан тан жароҳати олиб вафот этди

    Ташвишли хабар 16 май 2023 3285

    14 май куни соат 11:30 да 12 ёшли бола Наманган шаҳридаги истироҳат боғидаги аттракционда айланган вақтида бош қисмидан тан жароҳати олган.

    Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беришича, ҳолат юзасидан прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларга кўра, вилоятнинг Учқўрғон туманидаги 8-мактаб ўқувчилари синфдошлар билан биргаликда саёҳатга чиққан.