Истироҳат боғида болалар ўтирган аттракцион ўриндиғи синиб тушди

    Ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳрида жойлашган истироҳат боғида аттракционнинг троси узилиб кетиши оқибатида 5 нафар болажон тан жароҳати олгани ҳақида хабарлар тарқалди.

    Мазкур ҳолатга Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси изоҳ берди.

    Маълум қилинишича, Термиз шаҳри, «Тупроққўрғон» МФЙ, Ҳаким Ат-Термизий кўчаси ёқасида жойлашган «TERMIZ AVENUE PARK» МЧЖга қарашли «БОЛАЖОН»номли маданият ва истироҳат боғида ўрнатилган «Қувноқ тепалик» аттракционида 4 кишилик ўриндиғи синиб жойидан ерга қўлаб тушган. Бунинг оқибатида 4 нафар фуқаро турли хил тан-жароҳат олди.

    Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 18 апрелда рўйхатга олинган амалдаги «Аттракционлардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш қоидалари»га асосан;

    • ушбу боғдаги мазкур аттракцион мавсум олдидан тўлиқ техник шаҳодат синовларидан ўтказилмаган (қоиданинг 4-боб, 28-банди).
    • аттракционни тайёрлаш ва уни техник текширувдан ўтказиш учун тақдим этиш аттракционларнинг соз ҳолати ва улардан хавфсиз фойдаланиш учун масъул бўлган шахс тайинланмаган (қоиданинг 4-боб, 31-банди).
    • аттракционни мавсумга тайёрлиги тўғрисидаги далолатнома тузилмаган (қоиданинг 4-боб, 34-банди).

    Шуниндек, Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 октябрдаги 566-сон қарори билан тасдиқланган «Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ягона низомнинг 32-иловаси, 8-банди б-кичик банди маданият ва истироҳат боғларида, шунингдек, бошқа кўнгилочар масканларда ўрнатиладиган ва фойдаланиладиган аттракционлардан фойдаланиш бўйича — мавсум олдидан аттракциондан фойдаланиш учун рухсатнома олмасдан аттракциондан фойдалинилган.

    Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун Истироҳат боғлари аттракционларни назорат қилиш бўлими томонидан объектлар жойига чиқиб ўрганилади.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates