Қайд этилишича, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳамда ўрмонларни бошқариш тизимида ислоҳотларни изчил давом эттириш, яшил ҳудудларни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда келтирилишича, 2025/26-ўқув йилидан бошлаб Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ва унга бириктириладиган “яшил” техникумларда ўқув жараёни дуал таълим тизими асосида йўлга қўйилади.
Илмий-амалий машғулотларни ташкил қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ботаника ёки дендрология боғлари барпо этилади.
Шунингдек, уруғчилик, кўчатчилик, иқлим ўзгариши соҳаларида қисқа муддатли ўқув курслари ташкил қилиб борилади.








