Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Окуда Такефуми бошчилигидаги япониялик ишбилармонлар делегациясини қабул қилди.
Учрашувда “Micado Development” компанияси томонидан Экошаҳардаги 3 гектар майдонда барпо этишга киришилаётган қиймати 15 млн. долларлик “Shogun city” япон боғи, меҳмонхона, ресторанлар мажмуасини ўз ичига олган лойиҳа муҳокама қилинди.
“Fergana Shogun” мажмуаси қурилишига тайёргарлик ҳамда лойиҳани тезлаштириш масалаларига эътибор қаратилиб, амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, шу йилнинг ноябрь ойида Фарғона шаҳрида Япониядаги қурилиш, савдо, саноат, тиббиёт, фармацевтика, Ай-Ти, таълим, хизматлар, ипакчилик, туризм, инвестициялар ва бошқа соҳаларда фаолият олиб борувчи компаниялар иштирокида Фарғона-Япония бизнес-форуми ҳамда кўргазма ташкил этишга келишиб олинди.