Наманган вилоятида қадимий ибодатхона топилди

    Қазиш ишлари давомида қадимги тош даврига оид, ҳудудда зардуштийлик қарашлари ва ислом динининг кенг тарқалиши билан боғлиқ ўта ноёб топилмалар ҳамда ибодатхона кашф қилинди.

    Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилган “Ички ва халқаро туризмнинг “Учтепа-Булоқмозор” мажмуаси археологик ёдгорликларини ўрганиш ва уларни мовий осмон остидаги музейга айлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида Норин туманида зардуштийлик даврига оид қадимий ибодатхона аниқланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

    Академик Аҳмадали Асқаров бошчилигидаги илмий жамоа қазиш ишлари давомида қадимги тош даврига оид, ҳудудда зардуштийлик қарашлари ва ислом динининг кенг тарқалиши билан боғлиқ ўта ноёб топилмалар ҳамда ибодатхонани кашф қилди.

    "Биз қазишма ишларини олиб боришдан аввал тепалик остида қадимий ҳукмдорнинг қабри ва ўша давр анъаналарига кўра унга қўшиб кўмилган бойликлар бўлса керак, деб тахмин қилгандик. Натижалар биз кутгандан ҳам аъло бўлди – қўлга киритган манбаларимизнинг илмий қиммати ва аҳамияти беқиёс", дейди академик А.Асқаров.

    “Учтепа-Булоқмозор” ёдгорлиги, у ердан топилган бошсиз роҳиба, кутвол (шаҳар ҳокими) хотини ва боласининг қолдиқлари, олови ўчмайдиган ўчоқлар ҳақидаги суҳбат-мақола тез кунларда эътиборингизга ҳавола этилади.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates