Наркотик моддалар олди-соттиси билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди

    Қўрғонтепа туманида яшовчи 6 нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, қирғизистонлик наркосавдогардан 2 кг “гашиш” моддасини 15.000 АҚШ долларига сотиб олишга келишишади.

    Ушбу мақсадда 1950 АҚШ долларини бошланғич бадал сифатида унга етказиб беришади.

    Ўз навбатида Қирғиз Республикаси фуқароси гиёҳвандлик воситасини ўзбек-қирғиз давлат чегарасидан контрабанда йўли билан ўтказиб, Хонобод шаҳридаги хуфия жойда қолдиради.

    Қўрғонтепалик оғуфурушлардан бири эса ушбу заҳри қотилни олиб, ўзининг автомашинасида Хонобод-Қўрғонтепа йўналишида ҳаракатланаётган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди.

    Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, жиноий гуруҳнинг қолган 5 нафар аъзоси ҳам процессуал тартибда қўлга олинди.

    Экспертиза хулосасига кўра, ушбу “гашиш” гиёҳвандлик воситасининг соф оғирлиги 1 кг 954 гр.ни ташкил қилди.

    Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates