Маълумотларга кўра, Зангиота тумани ҳудудидаги Тошкент катта ҳалқа йўли яқинидаги хуфия жойдан жами 10 дона ўрамдаги 4 килограмм 956 грамм «опий» моддаси топилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, моддага алоқадор шахсларни аниқлаш ишлари давом этмоқда.
Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилишича, бундай турдаги гиёҳвандлик воситалари асосан хориждан контрабанда йўли билан олиб кирилади.








