Қайта жиноят содир этган наркосавдогар қамоққа олинди

    Самарқанд вилоятида тезкор тадбир давомида қайта жиноят содир этган, гиёҳванд моддалар савдосида гумонланган шахс ушланди.

    Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

    ДХХнинг вилоят бошқармаси томонидан божхона ҳамда ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда Ургут туманида ўтказилган тадбирда катта миқдорда гиёҳванд модда савдосига чек қўйилди.

    Маълумотларга кўра, 1966 йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси учун судланган шахс олдиндан кузатувга олинган. У 993 грамм “опий” моддасини шартли харидорга 15 минг АҚШ доллари эвазига сотиш пайтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Текширувларда модда Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилгани аниқланган.

    Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 28, 246-моддаси 2-қисми (контрабанда) ва 273-моддаси 5-қисми (гиёҳванд воситаларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчига қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Қонунчиликка кўра, мазкур моддаларда назарда тутилган жиноятлар учун 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates