Натижадорлик, узвийлик ва сифат кафолати

    Юртимизда Қурбон ҳайити бу йил ўзгача шукуҳ, ўзгача руҳда нишонланди. Кейинги етти йилда 60 мингдан зиёд юртдошимиз ҳаж амалларини бажарди. Ҳозир ҳам ўзбекистонлик 15 минг зиёратчи муқаддас қадамжоларда ибодатларини адо этиб, юртга қайтиш тараддудида.

    Ҳайит байрами арафасида давлатимиз раҳбарининг Маккаи мукаррамада бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, шайх Нуриддин Холиқназаров билан телефон орқали мулоқоти бу йилги ҳаж мавсумининг унутилмас воқелиги бўлди.

    Мусулмон оламида азалдан ҳожилик улуғ мақом ҳисобланиб, бу мақом эгалари ўз комиллиги, соғлом эътиқоди, маънавияти, инсонийлиги, эзгу амаллари билан, қолаверса, атрофдагиларга ҳам ушбу амалларни тарғиб этиши билан бошқаларга намуна бўлган.

    Қурбон ҳайити муносабати билан давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон халқига йўллаган табригида: “Умид қиламизки, ҳожиларимиз Ватанимизга қайтгач, жамиятимиздаги меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёшлар тарбияси ҳамда оилалар тотувлигини кучайтиришда ибрат ва намуна кўрсатадилар”, деб юксак ишонч билдирилди.

    Глобал ўзгаришлар, ғоявий таҳдидлар, тинчлик ва осойишталикка бўлаётган салбий таъсирлар кучайган айни дамда хожиларимиз олдига қўйилаётган бу масъулиятли вазифалар жуда муҳимдир. Чақирув, ўз навбатида, ҳаж зиёратини адо этаётган юртдошларимиз томонидан катта мамнуният билан қабул қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари Президентимиз даъватига “лаббай” деб, мурожаат йўлладилар. Унда ҳожилар юртга қайтганимиздан кейин янги Ўзбекистон фидоийси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз, деган эзгу ташаббусни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар. Жонажон халқимизни бугунги мураккаб замонда бирлаштириб, она ватанимиз тараққиётига холис ҳизмат қилиш, маҳалламизда адашганлар бўлмаслигига эришиш каби улкан мақсадлар йўлида шижоат кўрсатишга сўз бердилар.

    Шунингдек, ҳайит арафасида муфтий Нуриддин Холиқназаровнинг зиёратдаги юртдошларимиз ҳузурида чиқиш қилганига гувоҳ бўлдик. “Ҳожилик риё учун бўлмаслиги керак. Ҳожи дегани, бу, биринчидан, ибодатини бажарди, фарзини бажарди, гуноҳлардан қутулди, энди у намуна бўлади, дегани. Шундай экан, ҳожи акалар, ҳожи оталар, ҳозир уйингизга қўнғироқ қилинг, болангизга айтинг: “Болам, мени дабдаба билан кутиб олсанг, рози бўлмайман. Биз риё учун ҳожи бўлмаймиз, Аллоҳ учун ҳожи бўламиз”, денг. Қанчадан қанча фақирлар, камбағаллар бор юртимизда. Уларнинг ҳолидан хабар олайлик, ҳожилик мақомига муносиб иш тутайлик”, дея муфтий Ўзбекистонга қайтмасданоқ ҳақиқий “маънавият тарғиботчи”си сифатида фаолиятини бошлаб юборди.

    Дарҳақиқат, кишилик жамияти пайдо бўлибдики, дин одамларни эзгулик, комиллик ва инсонпарварликка чорлаб, зарарли одатлар ва бошқаларга озор бериш каби ёмон иллатлардан узоқлаштирувчи асосий воситалардан бири бўлган. Халқаро майдонда мафкуравий, ғоявий ва ахборий курашлар кучайиб бораётган ҳозирги мураккаб ва таҳликали даврда маънавий-маърифий ишларни замон талаблари асосида ташкил этиш, ёшларимизни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, ҳаётга онгли муносабатни шакллантириш, ён-атрофда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, тинч-осойишта ҳаётимизга хавф туғдириши мумкин бўлган тажовузларга қарши изчил кураш олиб боришда ҳожиларимиз “маънавият тарғиботчиси” сифатида сафимизга шахсан давлатимиз раҳбари томонидан таклиф қилиниши келгусидаги ишлармиз натижадорлиги, узвийлиги ҳамда сифатини кафолатлайди.

    Муҳайё ИСМОИЛОВА,

    Республика Маънавият ва маърифат маркази

    Тошкент шаҳри бўлими раҳбари

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates