Навоийда атмосфера ифлосланиши бўйича 20 дан ортиқ корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди

    10 кунлик муҳлат ичида камчиликларни бартараф этиш топширилди. Акс ҳолда, фаолиятларини тўхтатиш бўйича судга мурожаат қилинади.

    Наваий шаҳрида кузатилган атмосфера ифлосланиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан олиб борилган ўрганишлар натижасида 20 дан ортиқ корхонанинг фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълум қилди.

    Таъкидланишича, ўрганиш икки йўналишда олиб борилмоқда:

    • биринчиси — шаҳарда қайд этилган оқ туман манбаларини аниқлаш,
    • иккинчиси — умумий экологик вазиятни яхшилашга қаратилган.

    19 июль куни ҳаво намунасини таҳлил қилиш жараёнида шаҳарнинг турли нуқталаридан олинган маълумотларга кўра, олтингугурт икки оксиди (SO₂) меъёрдан 1,86 баробар, аммиак (NH₃) эса 1,43 баробар юқори экани аниқланган.

    Шу куни соат 05:30 да “Согда кимё заводи”, “Ферросплав” ва “Zarafshon industrial technology” МЧЖ заводлари атрофида атмосферага юқори концентрацияда зарарли моддалар ташлангани видеотасма орқали қайд этилди.

    Корхоналарда олиб борилган текширувларда қуйидаги қоидабузарликлар аниқланди:

    • “Согда кимё заводи” МЧЖ экологик хулосасиз ишлаган, чиқиндиларни бетартиб ташлаган ҳамда зарарли моддаларни очиқ ҳавога чиқарган. Атроф-муҳитга етказилган зарар учун 7,38 млрд сўм тўлов белгиланди.
    • “Ферросплав” МЧЖ ҳам хулосасиз иш юритган, атмосферага назоратсиз моддалар чиқарган.
    • “Zarafshon industrial technology” МЧЖ белгиланган меъёрларни бузган — водород сулфиди 40 баробар, аммиак 7 баробар меъёрдан ортиқ бўлган.

    Экологик қоидаларга риоя қилмагани учун ушбу заводлар фаолияти тўхтатилди ва 10 кунлик муҳлат ичида камчиликларни бартараф этиш топширилди. Акс ҳолда, фаолиятларини тўхтатиш бўйича судга мурожаат қилинади.

    Шунингдек, шаҳар ва унга туташ ҳудудларда жами 168 та саноат корхонаси фаолияти ўрганилмоқда. Ҳозиргача 42 таси текширилди, 22 корхонанинг фаолияти вақтинча тўхтатилди. Улар орасида "Қизилқум шифер", "Навоий асир инвест", "Фосхим агро", "Рубин-Кармана", "Согда кимё заводи", "Ферросплав" каби йирик корхоналар бор. 19 корхонага нисбатан судга даъво аризалари киритилди.

    Шу билан бирга, “Навоийазот” АЖ фаолияти ҳам текширилиб, аммиак, водород сулфиди ва SO₂ меъёрдан юқори экани қайд этилди. Корхонага нисбатан тўловлар ва огоҳлантириш чоралари қўлланилди.

    Бундан ташқари, 24 июль куни Кармана туманида ноқонуний равишда оҳак ишлаб чиқараётган 24 фуқаро аниқланди. Уларга 18 млн сўм миқдорида жарима солинди ва қурилмалар бузиб ташланди.

    Экология вазирлиги томонидан шаҳардаги ҳар бир корхона бўйича алоҳида экологик чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилмоқда. У мазкур вилоят Халқ депутатлари кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates