Навоий вилояти раҳбари АҚШ ва Украина элчилари билан учрашди

    Бугун, 7 январда Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатлари ва Украинадаги элчиларини қабул қилди.

    Учрашувда вилоят раҳбари хорижий давлатлар, хусусан Америка ва Украина билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни жадаллаштириш учун мавжуд имкониятлар, инфратузилма ва логистика шароитлари ҳақида батафсил маълумот берди.

    Ўз навбатида Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги элчиси Жавлон Ваҳобов илгари ҳам Навоий вилояти билан АҚШ ва Канада компаниялари ўртасида турли йўналишларда ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришга ҳаракатлар бўлгани, сўнгги йилларда орттирилган тажрибалар меваси ўлароқ савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш томонлар учун ўзаро манфаатли бўлишини таъкидлади.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчиси Алишер Курманов Навоий вилояти билан Украинанинг Запорожье вилояти ўртасида қардошлик алоқалари ўрнатилгани ва бу савдо-иқтисодий соҳалардаги ва ахборот технологиялари йўналишидаги ҳамкорликни жадаллаштиришга хизмат қилишини қайд этди.

    Музокаралар чоғида томонлар келгусида хорижий ва маҳаллий компаниялар ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида ташрифлар алмашишни кўпайтириш, IT, саноат, текстиль, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти йўналишларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга мўлжалланган режали ва самарали ишларни биргаликда амалга оширишга келишиб олдилар, деб хабар беради Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates