PFI (Project Finance International) мукофотлари лойиҳаларни молиялаштириш соҳасидаги энг нуфузли мукофотлардан бири бўлиб, ҳар йили Европа, АҚШ, Осиё, Яқин Шарқ ва Африкадаги лойиҳаларни молиялаштириш бўйича энг яхши операциялар учун берилади.
Ушбу мукофотни олиш инвестиция лойиҳасининг мураккаблиги ва унинг барча иштирокчиларининг макроиқтисодий ўзгарувчан даврда биргаликдаги саъй-ҳаракатларининг умумжаҳон эътирофидир.
Қайд этиш жоизки, лойиҳани амалга ошириш учун $600 млн тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилиши режалаштирилган. Электр станцияси ишга туширилгач, йилига 545 млн куб метр табиий газ тежалади ва карбонат ангидрид чиқиндиларини йилига 1,1 млн тоннага камайтириб, йилига 500 минг хонадоннинг истеъмолига тенг бўлган 1,6 млрд кВт/соат электр ишлаб чиқаришни таъминлайди.