Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Навоий вилояти Экология бошқармаси, прокуратура, ИИБ ҳамда Миллий гвардия масъулларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан оҳак пишириш хумдонлари фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида Кармана тумани «Янгиариқ» МФЙ ҳудудидаги оҳак пишириш хумдонларида ўтказилган ўрганишлар натижасида атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқарилганлиги аниқланди.
Шунингдек, ҳудудлардаги оҳак пишириш хумдонлари хатловдан ўтказилганда Кармана туманида бир нечта оҳак ишлаб чиқариш цехи ноқонуний тарзда фаолият юритиб келаётганлиги маълум бўлди.
Белгиланган талаблар бажарилмагани учун Кармана туманидаги «Янгиариқ» МФЙ ҳудудида фаолият олиб бораётган 36 та ноқонуний оҳак пишириш хумдонлари бузиб ташланди.
Ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда ва ноқонуний фаолият юритаётган бошқа оҳак пишириш хумдонларини ҳам бузиш режалаштирилган.








