Саксовулни ноқонуний синдирганлар жавобгарликка тортилди

    Шофиркон туманида саксовул олиб кетаётган «Форд» русумли автомашина тўхтатилиб, текширилганда 3 нафар фуқаро саксовул олиб кетаётгани аниқланди.

    Экология инспекторлари автомашинани жарима майдончасига олиб бориш ҳақида қонуний талаб қўйган, аммо ҳуқуқбузарлар унга бўйсунмасдан қочишга уринган ва қаршилик кўрсатган. Ҳолат юзасидан вилоят Экология бошқармаси томонидан материаллар ички ишлар органларига юборилган.

    Ушбу ҳуқуқбузарлик Шофиркон тумани Жиноят ишлари бўйича судида кўриб чиқилди. Фуқаро А.С.га инспекторлар талабига бўйсунмагани ҳамда фаол қаршилик кўрсатиб, қочишга урингани учун 10 сутка қамалди.

    Шунингдек, қолган 2 нафар фуқаронинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари — 10 млн 300 минг сўмдан жарима тайинланди. Қолаверса, табиатга ҳуқуқбузарлар томонидан жами 32 млн 298 минг сўм зарар етказилгани ҳисобланди.

    Бундан ташқари, суд томонидан қонуний буйруққа бўйсунмаганлик учун саксовул синдирган 3 нафар ҳуқуқбузарнинг ҳар бирига ҳамда воқеага аралашган яна бир фуқарога БҲМнинг 5 бараваридан (2 миллион 60 минг сўм) жарима тайинланди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates