Саида Мирзиёева тунги экорейдда иштирок этди

    Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Махсус комиссия йиғилишидан сўнг мутасаддилар билан биргаликда экологияни зарарлаётган иссиқхоналарни текшириш бўйича тунги рейдга чиқди.

    Махсус комиссия топшириғига кўра, экологлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳар кеча рейдлар ўтказиб, экологияга оид қонунчиликни бузаётганларни аниқламоқда.

    "Барчамизни ташвишга солаётган муаммони чуқурроқ ўрганиш мақсадида бугун мен ҳам уларга ҳамроҳлик қилдим. Биз Қибрай туманидаги иссиқхоналардан бирига бордик. Маълум бўлишича, бу иссиқхонада кунига 150 килограммга яқин кўмир ёқилар экан. Табиийки, бу атроф-муҳитга жиддий зарар етказади.
    Тадбиркорлар ўзининг ҳар бир ҳаракати учун жавобгарликни бўйнига олиши шарт. Экологияга етказилаётган зарарни моддий манфаат, мўмай даромад билан оқлаб бўлмайди. Бундай ишлаб чиқаришнинг иқтисодий фойдаси катта бўлиши мумкин, лекин аҳоли соғлиғига зарари унданда кўпроқ тегади.
    Шу билан бирга, тадбиркорлар ўз фаолиятини қонуний ва хавфсиз юритишлари учун ёрдам кўрсатиш зарур. Экология қўмитасига бир кун ичида ушбу иссиқхонага замонавий фильтр ўрнатиш, шунингдек, тадбиркорлар учун семинар-тренинг ва фильтрлар савдо-кўргазмасини ташкил этиш вазифаси топширилди– деган йиғилишда Саида Мирзиёева.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates