Навоийда кондаги портлашда экскаватор ҳайдовчиси вафот этди

    Бундан ташқари, экскаватор кабинасида бўлган машинист ёрдамчиси бўйин ва ўнг қўл кафт соҳаси 1 ва 2-даражали куйиши тан-жароҳати олган.

    Жорий йилнинг 26 ноябрь куни “НКМК” АЖ Шимолий кон бошқармасига қарашли “Шарқий” конида портлатиш ишлари олиб борилган ҳудудда руда тошларни олиш ишлари билан шуғулланаётган ЭКГ-40 русумли экскаватор кабинасига тоғ жинслари кўчмаси сачраб тушган.

    Оқибатда кабинада бўлган машинист Ш.Ш тан-жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

    Бундан ташқари, ЭКГ-40 русумли экскаватор кабинасида бўлган машинист ёрдамчиси Т.М “бўйин ва ўнг қўл кафт соҳаси 1 ва 2-даражали куйиши тан-жароҳати олган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги 2-сон ИИБ тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

    Терговга қадар текшириш ҳаракатлари Зарафшон ихтисослаштирилган прокуратураси томонидан назоратга олинган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates