Фарғонада Tracker ва Onix автомобиллари учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи линия ишга туширилди

    Саноат 31 октябр 2022 2093

    Фарғона вилоятидаги Uzsungwoo қўшма корхонасида Марказий Осиёда ягона бўлган 10 миллион долларлик лойиҳа қийматига эга металларга қиздирилган ҳолда ишлов бериш линияси фойдаланишга топширилди.

    Объект тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, энг янги технологиялар асосида ишлайди ва Schuler, Prima Power, Benteler, Aotto каби каби дунёнинг энг олд машинасозлик компанияларида ишлаб чиқарилган пўлат ўрамдан керакли ўлчам олиш, қиздириб пресслаш, лазерда кесиш ускуналари билан жиҳозланган.

    Янги линиянинг ишга туширилиши натижасида 120 та янги иш ўринлари яратилди ва корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 95 миллион долларга ошди. Металларга қиздирилган ҳолда ишлов бериш линиянинг ўзида йилига 19 миллион доллардан ортиқ 2,4 миллион дона маҳсулот ишлаб чиқарилади.

    Янги технологик жараён, шунингдек, мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган Tracker ва Onix автомобиллари учун 20 турдаги бутловчи қисмларни маҳаллийлаштиришга имкон беради.

    Маълумот учун: Uzsungwoo МЧЖ қўшма корхонасининг ташкил этилган 2012 йилдан буён Фарғона вилоятига киритган инвестициялари ҳажми қарийб 60 миллион долларга етди. Ўзбекистон автомобиль саноатида мустаҳкам ўринга эга корхонада 10 йилдан буён юртимизда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар учун катта ва ўрта ўлчамдаги 300 дан ортиқ номдаги штамп-пайвандланган қисмлар ишлаб чиқарилади. Корхонада фаолият юритаётган ишчилар сони 900 нафардан ошди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates