ОКМКда яна бир янги маҳсулотни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

    Маълумки, Олмалиқ кон-металлургия комбинатида кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда. Комбинатда яқинда ишга туширилган навбатдаги янги лойиҳа заргарлик саноати учун муҳим аҳамият касб этади.

    Бугунги кунгача кўплаб заргарлик корхоналари оғирлиги 5, 10, 20 ва 50 грамм бўлган, 999,9 софликдаги олтиндан тайёрланган қуймаларни комбинатдан ҳам харид қилиш имкониятига эга эди.

    Янги лойиҳа ишга тушиши натижасида олтин ва кумушни гранула кўринишда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Гранулаланган олтин нафақат заргарлик соҳасида, балки тиббиёт, радиоэлектроника, микроэлектроникада, кимё саноатида ва ўлчов асбобларини ишлаб чиқаришда ҳам қўлланилади.

    - ОКМКнинг 75 йиллиги олдидан лойиҳа асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларимиз заргарларга бир қатор қулайликлар яратади, — дейди Мис эритиш заводи Олтин ва кумушни аффинажлаш цехи бошлиғи Баҳром Асқаров. – Жумладан, олтин, кумуш ва мис каби қимматбаҳо металларнинг гранулаларини ишлаб чиқариш учун Италия давлатидан зарур бўлган технологик ускуна олиб келинди. Ўлчовли тилла қуймалари 50 граммдан 1000 граммгача бўлиб, уни қайта ишлаш жараёнида заргарларга бироз ноқулайлик туғдирарди.

    Уларни қайта эритиш, майда зарраларга бўлиб олишда заргарларда йўқотишлар ва ошиқча харажатлар бўлар эди. Биз таклиф этаётган тилла ва кумуш гранулалари заргарларга маҳсулот таннархини туширишда, маҳсулот сифатини янада оширишда муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги заргарлик саноатида етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг асосий талаби ҳам олтиннинг гранула шаклида бўлишидир.

    Шунингдек, комбинат мутахассислари гранула ҳолатидаги мис маҳсулотларини ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйишди. Бозор талабларини ўрганиб, келгусида бошқа рангли металлардан ҳам гранулалар тайёрлаш кўзда тутилган.

    Сотиладиган бу турдаги қимматбаҳо металл бўйича ОКМК билан ҳисоб-китоблар тўлов кунидаги Лондон қимматбаҳо металлар биржасининг эрталабки фиксинг нархи ва Марказий банк курсидан келиб чиқиб амалга оширилади.

    Янги турдаги бундай маҳсулотлар ички ва ташқи бозорда ҳам талабгир бўлиши, шубҳасиз.

    ОКМК Ахборот хизмати

    Реклама

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates