Навоийда Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун кенг нишонланди

    Навоий шаҳри марказида ўрнатилган улкан байроқ остида тадбирнинг асосий бадиий қисми бўлиб ўтди

    18 ноябр — Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун Навоий вилоятида ҳам байрам сифатида кенг нишонланди.

    Байрам муносабати билан «Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам» шиори остида оммавий пиёда юриш марафони ўтказилди. Тантанали тадбирда вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, ҳарбийлар, ташкилот ва корхона ходимлари, ёшлар ва кўнгилли фуқаролар ҳарбий оркестр садолари билан қўлларида давлатимиз байроғини даст кўтариб, пиёда юриб манзилга етиб келдилар.

    Навоий шаҳри марказида ўрнатилган улкан байроқ остида тадбирнинг асосий бадиий қисми бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон Давлат мадҳияси садолари ила бошланган байрамда вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Ходжайев юртимиз байроғи ҳақида сўзлаб, иштирокчиларни бугунги сана билан муборакбод этди.

    Шунингдек, мазкур тантанали тадбирда фахрийлар, ҳарбийлар, ёшлар ва кенг жамотчилик вакиллари, шаҳримиздаги ташкилот ва корхоналар ходимлари фаол иштирок этди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates