Навоийда Ўзбекистон травматолог-ортопедларнинг халқаро илмий-амалий анжумани ташкил этилди

    Анжуманга 20 га яқин давлатдан 30 дан ортиқ ҳамда Республикамизнинг барча ҳудудларидан 140 нафар тажрибали шифокорлар таклиф этилди

    Навоийда Ўзбекистон травматолог-ортопедларнинг халқаро илмий-амалий анжумани ташкил этилди

    Навоий шаҳрида Ўзбекистон Республикаси травматолог-ортопедларининг «Йирик бўғимлар жароҳатлари ва ортопедик касалликларини даволашнинг инновацион усулларини тадбиқ қилиш истиқболлари» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ортопедия ва травматология илмий-амалий маркази ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу тадбирда соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари, хорижий мамлакатларнинг ҳамда республикамизнинг етакчи мутахассислари, олимлар ва экспертлар, ҳудудий тиббиёт муассасалари раҳбарлари иштирок этди.

    Анжуманга 20 га яқин давлатдан 30 дан ортиқ ҳамда Республикамизнинг барча ҳудудларидан 140 нафар тажрибали шифокорларнинг ташриф буюргани янада аҳамиятлидир.

    Ушбу анжуманда вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Ходжаев Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсуновнинг тадбир иштирокчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

    Бу нуфузли анжуманнинг Навоий вилоятида ўтказилаётгани бежизга эмас, албатта. Зеро, вилоятда барча соҳалар қатори тиббиёт тизимига қаратилаётган юксак эътибор ва беқиёс имкониятлар салмоғи йил сайин юксалиб бормоқда.

    Маърузачилар орасида Россия, Германия, Италия, Ҳиндистон каби қатор илғор мамлакатлардан келган хорижлик мутахассислар ҳам бор.

    Халқаро илмий-амалий анжуманида Россия Федерацияси Новосибирск шаҳридан ташриф буюрган травматолог В.Прохоренко ва Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори М.Ирисметов сўзга чиқиб, соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтишди. Ўзбекистон травматолог-ортопедларнинг халқаро илмий-амалий анжуманида Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Ирисметов Муроджон Эргашевич ва бошқа мутахассислар маъруза қилишди.

    Маърузаларда травматология ва ортопедия соҳасининг долзарб муаммолари бўлган масалалар – таянч-ҳаракат аъзоларининиг жароҳатлари ва касалликларини олдини олиш, ташхислаш ва даволаш, остеосинтезнинг энг янги замонавий усуллари, йирик бўғимларнинг артроскопияси ва эндопротезлаш, умуртқа жарроҳлиги, болалар травматологияси ва ортопедияси, остеопороз муаммолари каби масалаларга эътибор қаратилди.

    Шу ўринда айтиш керакки, сўнгги йилларда Навоий вилоятида 128 та бирламчи тиббий ёрдам муассасалари мавжуд бўлган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 246 тага етказилиб, 2 бараварга оширилди. Шунингдек, жорий йилнинг ўзида вилоятда янгидан 27 та оилавий шифокорлик пункти, 2 та оилавий поликлиника ҳамда 89 та маҳалла тиббиёт пунктининг фаолияти йўлга қўйилди. Натижада 300 мингдан ортиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланди. Ушбу соҳани ривожлантириш учун 100 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилди.

    Навоий вилоятида 2022 йилда 25 нафар шифокорлар хорижий давлатларда малака оширган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида улар сони 79 нафарга етди. Бунинг натижасида янги даволаш ва текширув усуллари йўлга қўйилиб, чет эл тажрибасини вилоятда татбиқ этиш орқали тиббий хизмат сифатини оширишга эришилмоқда.

    Шу ўринда Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази травматология бўлимида янгидан-янги юқори технологик амалиётлар ўтказилаётганини қайд этиб ўтиш ўринли. Биргина жорий йилнинг ўтган даврида 213 нафар беморларда травматология-ортопедия йўналишида юқори технологик амалиётлар ўтказилгани эса алоҳида аҳамиятга моликдир. Бу каби хайрли ишлар эса изчиллик билан давом эттирилмоқда.

    Ушбу анжуман доирасида вилоятда халқаро мутахассислар иштирокида 32 нафар беморларда бундай амалиётлар мастер-класс кўринишида ўтказилди. Шунингдек, тадбир доирасида тиббиёт маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

    Куннинг иккинчи ярмида анжуман иштирокчилари 4 та шўъбага бўлинган ҳолда машғулотлар ва мастер-класслар олиб борди.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates