Навоийда Ўзбекистондаги илк сафари туризм кластери ташкил этилди

    Навоий вилоятининг Конимех туманида янги барпо этилган "Юрт Cамп Спутник Навои" ўтовли оромгоҳи сайёҳларга хизмат кўрсатишни бошлади.

    Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси хабар берди.

    Қайд этилишича, Ўзбекистондаги илк сафари туризм кластерида 30 та ўтов, 150 ўринга эга бўлиб, олис чўл ҳудудида 2 гектар майдонда ташкил этилган туризм объектида бир вақтнинг ўзида 500 нафар сайёҳга хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.

    Оромгоҳга ташриф буюрувчиларни жойлашув жиҳатидан қулай ҳудудда ташкил этилганлиги, дам олиш масканининг фаолияти учун юқори сифатли асбоб-ускуналар, жиҳозлар келтирилиб ўрнатилганлиги, бу эса, ўз навбатида, дам олувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва уларга қулай шароит яратишга қаратилганлиги, замонавий усулларда бунёд этилганлиги билан нафақат маҳаллий балки хорижий сайёҳларни ҳам жалб этмоқда.

    Маълумот ўрнида; Навоий вилоятида ташкил этилган ўтовли оромгоҳлар ҳамда сафари туризм объектлари катталиги ҳам уларнинг сони жиҳатдан Ўзбекистон Республикасида биринчи ўринда туради. Навоий вилоятида бугунга қадар жами 855 ўринга эга 7 та ўтов лагерлар фаолият юритиб келмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates