Навоийда пахта теримига старт берилди

    Фермерларга янги пахта терим машиналари тантанали равишда топширилди ва «Пахта 2024» терим мавсумига старт берилди

    Навоий вилояти Қизилтепа туманининг Ўртачўл ҳудудида узоқ йиллардан буён самарали фаолият юритиб келаётган «Валиобод» фермер хўжалигида «Пахта-2024» терими мавсуми бошланишини муносабати билан намунали семинар ташкил этилди.

    Қизилтепа туманининг Ўртачўл ҳудудида фаолият юритаётган фермерлар чигит экиш мавсумиданоқ бу ишларга жиддий киришиб, чигитни пахта терим комбайнига мослаб ерга қадашган эди. Айни кунларда эса ҳосилни йиғадиган давр келди. Намунали семинарда Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов, туман ҳокими Бекзод Бобомуродов, қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари, ҳудуддаги фермерлар иштирок этишди.

    Тадбирда фермерларга янги пахта терим машиналари тантанали равишда топширилди ва «Пахта 2024» терим мавсумига старт берилди.

    Маълумот учун, жорий йилда Қизилтепа туманидаги мавжуд 238 та фермер хўжаликларининг 7100 гектар майдонларида пахтанинг «Бухоро 6» ва «Бухоро 10» навлари етиштирилди.