Айтиш керакки, қўлда терилган ҳар килограмм пахта учун 2 500 сўмдан ҳақ тўланиши эълон қилингандан сўнг моддий манфаатдорлик ошиб, аҳоли жамоа бўлган ҳолда пахта теришмоқда. Албатта, манфаат бор жойда самара ҳам шунга яраша бўлади.
Сирдарё туманидаги “Пенг Шенг” қўшма корхонаси пахта даласида ҳам терим мавсуми қизғин давом этмоқда. Дам олиш кунларида пахтакорларга кўмаклашишни ният қилган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати, тизим ташкилотлари ходимлари ҳам "оқ олтин" хирмонини барпо қилишда ўз ҳиссасини қўшмоқда.
“Шу даланинг ўзига Фурқат ва Фаровон маҳаллаларидан 200 га яқин уйда ўтирган аёллар, вақтинча ишсиз ёшлар ўз ихтиёри билан пахта теримига чиқишипти. Улардаги оддийлик, инсоний бурчни англаш ва ватанпарварликни кўриб, қандай ажойиб халқимиз бор, дейсиз беихтиёр. Басма-басига мусобақалашиб пахта теряпмиз. Оддий қишлоқ одамларининг суҳбати ҳам ёқимли бўлади-да. Роса мириқдим. Кўнглим кўтарилди. Бундай пайтда чарчаганингни ҳам билмас экансан, — дейди вазирлик ходими Зафар Ортиқов самимият билан.