2025 йилда пахта йиғим-теримида машина хизмати тарифларининг тавсиявий миқдори эълон қилинди

    2025 йилги пахта йиғим-терими мавсумида 1 тонна пахта хомашёсини териб олиш хизмати учун тавсиявий тариф ишлаб чиқилди.

    Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилди.

    Қайд этилишича, тавсиявий миқдор — ёқилғисиз ҳолда ўртача 1 372 925 сўм (бир миллион уч юз етмиш икки минг тўққиз юз йигирма беш сўм) этиб белгиланди.

    Тарифни ҳисоблашда пахта териш машиналари турли тадбиркорлик субъектларига тегишли экани, уларнинг бозорда монопол мавқега эга эмаслиги, техникаларнинг иш унумдорлиги ва қиймати турлича бўлиши, шунингдек, уларнинг кредит ёки лизинг орқали харид қилингани каби омиллар инобатга олинган.

    Шу боис аниқ шартнома тузишда хизмат нархи ҳар бир ҳолатда харажатлар, талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда белгилаши мақсадга мувофиқдир.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates