Қўлда терилган пахта нархи 2500 сўм этиб белгиланди

    Ҳукумат томонидан бугундан бошлаб қўлда терилган 1 кг. пахта учун 2500 сўмдан тўлаш белгиланди.

    Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, ушбу нарх аҳоли даромадлари ошишига ҳам хизмат қилади. Масалан, бир оиладан 4 киши кунига 400 кг. пахта териб, 1 000 000 сўм ишлаб топса, бу қолган 20-25 кунлик теримда 20-25 млн. оилавий даромад дегани, — дейилади матбуот хизмати хабарида.