Бу ҳақда “Ўзагроинспекция” хабар берди.
Қайд этилишича, русумлар кесимида 215 дона CASE, 286 дона John Deere, 230 дона МХ-1.8, 449 дона ТZСТ SE220, 473 дона Boshiran ва 37 дона бошқа русумли пахта териш машиналариташкил этади.
Пахта териш машиналарининг 1 423 донаси ёки 84 фоизи юқори унумли техникалар ҳисобланади. Айниқса пахта майдони машина терими учун агротехник талаблар даражасида тўғри тайёрланган бўлса, ушбу янги авлод пахта териш машинасининг ҳар бирини иш унумдорлиги кунига 50 тоннагача бўлиб, 800-1000 нафар теримчи ўрнини боса олади.
Бу йил илк бора имтиёзли лизинг шартлари асосида 600 дан ортиқ юқори унумли пахта териш машиналарини жойлардаги фермер хўжаликлари ва кластерларга етказиб берилиши кутилмоқда.
Мавсумда қатнашадиган машиналарнинг асосий қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда. Жумладан, 2024 йилда пахта ҳосили Жиззахда 406 дона, Қашқадарёда 281 дона, Сирдарёда 201 дона, Тошкентда 184 дона ва Наманганда 108 дона юқори унумли пахта териш машиналари орқали териб олинади.
Пахта ҳосилини сотиб олиш ва сотишнинг янги тизими шаффоф, тўлақонли ва адолатли ишлашини таъминлаш, пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг манфаатдорлигини ошириш бўйича Республика штабининг таклифига кўра, қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кредит ресурслари ҳисобидан пахта-тўқимачилик кластерлари ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарга фьючерс шартномалари бўйича ортиқча етиштирилган пахта хом ашёсини йиғиб олиш учун кредитлар ажратилади.