баннер
31 мар 2025
06:08

    Тошкент вилоятида пахта йиғим-терими бошланди

    Айни кунларда вилоятнинг Бўка, Бекобод, Пискент туманларида пахта теримига старт берилган. 1069 нафар фермер хўжаликлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари билан контрактация шартномалари тузилди.

    Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилда 70 мингдан зиёд гектар майдонлардан 270 минг тонна пахта хом-ашёси етиштириш режалаштирилган.

    Пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида 930 та терим отрядлари шакллантирилиб, уларга 1 минг 150 нафар теримчилар жалб этилган. Ҳар бир отрядга ўртача 100-120 нафардан теримчи бириктирилди. Жумладан, терим мавсумида қатнашадиган транспорт тракторлари, тиркамаларнинг таъмирлаш масканига йиғилиши, мавсумга соз ҳолатда қатнашиши, пахта қабул қилиш масканларидаги лабораториялар шай ҳолатга келтирилган.

    Мавсумни 10 сентябрдан — 10 октябргача тугатиш режа қилинмоқда. Шунингдек, теримчиларга яратилган шароитлар, уларга иш ҳақларининг ўз вақтида берилиши доимо назорат қилиб борилади.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech