Ўтказилган назорат тадбирларида, Кармана туманида яшовчи ҳуқуқбузар О.С томонидан Тўдакўл дам олиш маскани ҳудудида икки туп жийда, бир туп қайрағоч ва бир туп айлант дарахтларини ҳеч қандай рухсатсиз таг қисмидан кесиб ташлангани аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1- қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 9 млн 375 минг сўм жарима ҳамда 43 млн 125 минг сўм табиатга етказилган зарар белгиланди.