Навоийлик болажонларга энг зўр байрам совғаси тухфа этилди

    1-июнь — "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан навоийлик болажонлар учун ажойиб совға тайёрланди.

    Навоий вилояти қўғирчоқ театрнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазири ўринбосари Б.Aҳмедов, Навоий вилояти ҳокими ўринбосари С.Мирзаев, шунингдек, республикада мавжуд қўғирчоқ театрлари директорлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва зиёлилари иштирок этди.

    Тадбирда сўз олган Б.Aҳмедов йиғилганларни ушбу театрнинг очилиши билан қутлаб, "Навоий вилояти маданий ҳаётидаги бу воқелик муҳим аҳамиятга эга. Энди навоийликларнинг ўз қўғирчоқ театри бор. Умид қиламизки, бу даргоҳда яратиладиган санъат асарлари келажак авлодларимизнинг маънавий камолоти учун хизмат қилади", дея таъкидлади.